Прокурор қабули: очиқ мулоқот ва амалий ечимлар

Аҳоли билан очиқ мулоқотни йўлга қўйишда сайёр қабулларнинг аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Ана шундай қабуллардан бири бугун шаҳар прокурори С. Кабилов томонидан ўтказилди.
“Зиёлилар” маҳалласида ташкил этилган қабулда 20 дан ортиқ фуқаролар иштирок этдилар.

Қабул аввалида шаҳар прокурори ҳозирги кунда кенг тарқалиб бораётган кибержиноятлар, уларнинг олдини олиш чоралари ҳақида тўхталиб, нтернет ва мобил алоқа воситаларидан фойдаланишда шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича зарур тавсиялар берилди.

Шундан сўнг фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. Мурожаатлар асосан мерос , ички йўлларнинг ҳолати, уй-жой кадастри ҳужжатлари, ногиронлик нафақасини тайинлаш ва бошқа масалалардан иборат бўлди.

Ўрганишлар давомида баъзи масалалар юзасидан фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Қўшимча ўрганиш ва муддат талаб этадиган мурожаатлар эса тегишли ташкилотларга йўналтирилиб, уларнинг ижроси назоратга олинди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan