БЕПУЛ ДАВОЛАНИШ ВАУЧЕРЛАРИ ТОПШИРИЛДИ
Давлатимиз Раҳбарининг 2026 йил 16 февралдаги Рамазон ойини муносиб кутиб олиш ҳақидаги қарори ижроси доирасида шаҳримизда бир қатор тадбирлар ташкил этилмоқда.
Жумладан, ушбу тадбирлар доирасида шаҳар Соғлиқни сақлаш бўлими бошлиғи Х. Хамраев иштирокида кам таъминланган оилалар ва ногиронлиги бўлган фуқаролар учун бепул даволаниш ваучерлари топширилди.
Ушбу ваучерлар орқали фуқаролар малакали мутахассислар кўригидан ўтиш, зарур лаборатор ва инструментал текширувларни амалга ошириш ҳамда бепул, юқори малакали тиббий ёрдам олиш имкониятига эга бўладилар.
Шунингдек, шаҳар поликлиникаси ходимлари ҳамда Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти мутахассислари ҳамкорликда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди. Учрашувлар давомида тўғри овқатланиш, жисмоний фаоллик, сурункали касалликларнинг олдини олиш ҳамда профилактик кўриклардан ўтишнинг аҳамияти ҳақида маълумот берилди.










