ДЕПУТАТ МАҲАЛЛАДА
Ҳудудлардаги муаммоларни ҳал этиш, жамоатчилик назоратини ўрнатишда депутатларнинг фаолияти муҳим аҳамият касб этади. Депутатларнинг жойларда маҳалла еттилиги ва аҳоли билан учрашувлари бу борадаги ишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда.
Бугун депутат, Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссия раиси Ж.Носировнинг “Гўзалкент” маҳалласи вакиллари билан суҳбатида ушбу масалаларга эътибор қаратилди. Депутат томонидан маҳалла инфратузилмасини яхшилаш бўйича маҳалла раиси, ёшлар етакчиси ва профилактика инспекторининг таклифлари эшитилди.
Шунингдек, депутат маҳалла вакиллари ҳамроҳлигида маҳалладаги хонадонда бўлиб ибратли оила вакиллари билан суҳбатлашди. Аҳоли муаммоларини ўрганиш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, хавфсиз муҳитни яратиш, ёшлар ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар бўйича келгусида ҳамкорликда қилинадиган ишлар юзасидан вазифалар белгилаб олинди.









