ДЕПУТАТЛАР ДОИМИЙ КОМИССИЯ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ
Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ҳузуридаги Доимий комиссиялар раислари ва депутатлар Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссия фаолияти билан танишдилар. Комиссия аъзолари, депутатларнинг иш юритиш ҳужжатларини кўздан кечирдилар, Котибият мудири Нормурод Ҳакимов доимий комиссияларнинг фаолияти, сессияда кўриладиган масалаларни дастлабки тарздаги кўриб чиқишлари, белгиланган иш режалари асосида ишларни ташкил қилишлари ҳақида сўз юритди.
Доимий комиссиялар иш самарадорлигини оширишда Коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссия фаолияти, ҳужжатларни юритилиши бўйича тажриба алмашиш мақсадага мувофиқ эканлигини таъкидлади.
Шунингдек, депутатларнинг келгусида комиссиялар томонидан амалга ошириладиган ишлар самарадорлигини ошириш, аҳоли мурожаатларини ҳал этилиши, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги фаолликлари ва ташаббускорликлари юзасидан фикр ва мулоҳазалари эшитилди ва тегишли вазифалар белгилаб олинди.











