АҲОЛИНИНГ ОСОЙИШТАЛИГИ ХАВФСИЗ ҲАЁТИНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛИДА
Ҳар қандай мамлакатнинг тараққиёти ва юксалиш даражаси аҳоли осойишталиги ва хавфсиз ҳаётини ҳамда жиноят учун жазо муқаррарлигини таъминлаш самарадорлиги билан баҳоланади. Албатта, бу борада юртимизда ҳам Президентимиз раҳбарлигида барча соҳаларда улкан ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ушбу ислоҳотларнинг туб моҳияти аввало инсон қадрини улуғлаш, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқариш, халқимизнинг тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, турмуш фаровонлигини оширишга қаратилганлиги билан ҳам аҳамиятлидир.
Давлатимиз Раҳбарининг маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш бўйича ПҚ-1 ва ПҚ-111-сонли Қарорларидан келиб чиқиб, “Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепцияси”да белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратишни ўз ичига олган кенг кўламли “концепция” ҳаётга татбиқ этилган.
Унга кўра, “Маҳалла еттилиги”нинг маҳаллаларда ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил шахслар билан ишлаш борасида аниқ вазифалари белгилаб берилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлиги кучайтирилди. Энг асосийси, бу соҳа ҳуқуқбузарликлар оқибати билан курашиш эмас, балки уларнинг барвақт олдини олиш зарурлиги ҳақидаги муҳим ҳаётий сиёсий тамойил асосида ислоҳ қилинмоқда.
Шунга кўра шаҳар ҳудудида жиноятчиликни барвақт олдини олиш
ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш бўйича жорий йилнинг ўтган даврида муайян ишлар амалга оширилган.
Хусусан, шаҳарда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш
ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлар ҳолати атрофлича ўрганилиб, халқ депутатлари Кенгашининг қўшма йиғилишларида танқидий муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинган. Жиноятларнинг сони ошган айрим маҳаллаларда жиноят содир этилишига имкон бераётган шароитлар ўрганилиб, ҳар бир жиноят тури бўйича уларнинг барвақт олдини олишга қаратилган “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ этилмоқда.
Жорий йилнинг ноябрь ойида шаҳарда олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар ўтган ойга нисбатан 105/113 яъни 8 тага камайган.
Ушбу олдини олиш мумкин бўлган жиноятлардан ўғрилик жинояти шаҳримиздаги “Ермачит”, “Ғарб мачит”, “Қўшҳовуз”, “Дўстлик”, “Қориравот”, “Кунжупай”, “Ноқис”, “Нурафшон”, Амир Темур, “Зарифобод”, “Зиёлилар”, “Меҳржон” ва “Яккабоғ” маҳаллаларида, тан жароҳат етказиш жиноятлари “Навбаҳор”, “Чордара”, “Қушовуз”, “Дўстлик”, “Қориравот” ва “Нурафшон” маҳаллаларида, оилавий зўровонлик жиноятлари эса “Оқ-олтин”, “Нуробод” ва “Ермачит” маҳалласида содир этилган.
Жиноятларнинг сабаблари ўрганилганда ўғрилик жинояти асосан фуқароларнинг яшаш уйиларидан ва траснпорт воситаларидан қаровсиз қолдирилиши ва эътиборсизлиги натижасида, тан жароҳати жиноятлари фуқароларнинг муомила маданиятига риоя қилмаслиги, оилада меҳр-муҳаббатни, ўзидан ёши катталарни ҳамда бир-бирини ҳурмат қилмаслиги ва қонунларга бўйсунмаслиги оқибатида содир бўлмоқда.
Шаҳардаги 30 та маҳалланинг 15 тасида жиноят содир этилмаган бўлса, 13 тасида барқарор сақланган ва камайган, 2 тасида жиноят содир этилиб, 2 тасида ошган.
Хулоса ўрнида айтиш жозки, бугун шаҳримизни жиноятдан ҳоли ҳудудга айлантиришда барча ҳамшаҳарларимизнинг биргаликдаги ҳаракати муҳим. Зеро, улар ўзларнинг ташаббускорлиги, ҳушёрликлари, профилактик тадбирлардаги фаолликлари билан юзага келиши мумкин бўлган жиноятларни олдини олишда муносиб ҳисса қўшишлари мумкин. Биз барча ҳамшаҳарларимиздан бу борада эътиборли бўлиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга яқиндан ёрдам беришларини сўраб қоламиз.
А.ХАЙДАРОВ
Каттақўрғон шаҳар прокурори в.б.









