ПРЕЗИДЕНТНИНГ САМАРҚАНДГА ТАШРИФИ ИМКОНИЯТЛАРНИ ОЧИБ БЕРДИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев 2025-йил 25-ноябр куни Самарқанд вилоятига ташриф буюриб халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этди унда ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди. Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига ҳоким вазифасини бажариб келаётган Адиз Бобоев номзодини тавсия этди. Вилоят фаолларининг номзод ҳақидаги фикрлари тинглангач, вилоят ҳокимини тайинлаш масаласи овозга қўйилди. Овоз бериш натижаларига кўра, Адиз Бобоев вилоят ҳокими этиб тасдиқланди. Шунингдек, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
Давлатимиз раҳбари Ургут мисолида имкониятларни таҳлил қилиб, вазирлар ва ҳокимлар олдига кейинги йил учун аниқ вазифалар белгилаб берди. Мутасаддиларга “Ургут” иқтисодий зонасига кирувчи 14 та туман ҳокими билан ишни тўғри ташкил қилиш, ишлаб чиқариш харажатларини 20-30 фоизга қисқартириш топширилди. Янги темир йўл линияси ҳисобига Ургут ва Тойлоқдаги 1 минг 200 та саноат корхонасининг ташиш харажатлари арзонлашиб, таннарх 6-8 фоизга қисқариши, темир йўл бўйлаб 3 та замонавий логистика маркази қурилиши, Ургут, Тойлоқ, Жомбой, Булунғур ва Самарқанд туманидаги 2 мингга яқин саноат корхоналарининг ташиш харажатлари яна 10-15 фоизга арзонлашишини таъкидлади.
Бундан ташқари Ургутдаги маҳаллалар инфратузилмаси учун келаси йил 260 миллиард сўм ажратилиши маҳаллаларда хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш, аҳолини иш билан таъминлаш, шунингдек Ургут туманида суғориладиган ерлар ҳамда яйловлардаги имкониятлари ҳақида айтиб ўтди. Ургут туманида қишлоқ хужалигида асосий улуш чорвачилик соҳасига тўғри келиши ҳамда ушбу соҳани келгусида янада ривожлантириш тўғрисида сўз юритилди.
Нурмурод ҲАКИМОВ,
Халқ депутатлари шаҳар кенгаши Котибият мудири.









