ДЕПУТАТЛАР ДОИМИЙ КОМИССИЯ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ 

Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ҳузуридаги доимий комиссиялар раислари ва депутатлар Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссия фаолияти билан танишдилар. Тадбир давомида комиссия аъзолари ва депутатларнинг иш юритиш ҳужжатлари кўздан кечирилди. Котибият мудири Нормурод Ҳакимов доимий комиссиялар фаолияти, сессияда кўриладиган масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш тартиби ҳамда иш режалари асосида ишларни ташкил этиш бўйича маълумот берди.

Шунингдек, доимий комиссия томонидан коррупцияга қарши курашишга оид давлат сиёсати, “Давлат фуқаролик хизматчисининг одоб-ахлоқ қоидалари”, “Давлат хизматида манфаатлар тўқнашувини бартараф этиш” ҳамда “Давлат хизматида ҳалоллик стандарти (ҳалоллик вакцинаси)ни жорий этиш истиқболлари” мавзуларида давра суҳбати ўтказилди.

Мулоқот давомида “Коррупция ва коррупциявий ҳолатлар ҳақида ёшлар қандай фикрда?” мавзусида сўровномалар ўтказиш, коррупциянинг олдини олишга қаратилган ижтимоий видеороликлар тайёрлаш ва уларни мунтазам намойиш этиб бориш, тарғибот баннерлари ҳамда флаерлар тайёрлаш бўйича таклифлар берилди.

Комиссиялар иш самарадорлигини оширишда Коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссия тажрибасини ўрганиш ва ҳужжатлар юритилиши бўйича ўзаро фикр алмашиш мақсадга мувофиқ эканлиги таъкидланди. Якунда депутатларнинг келгусидаги фаоллигини ошириш, аҳоли мурожаатларини ҳал этиш ҳамда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги ташаббуслари юзасидан фикр-мулоҳазалар тингланиб, тегишли вазифалар белгилаб олинди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan