ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ НИШОНЛАНДИ

Мамлакатимиз Президенти — Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони томонидан Миллий армиямизни ислоҳ қилиш йўлида белгиланган узоқ муддатли стратегияга биноан, соҳани тубдан ва ижобий ўзгартиришга муваффақ бўлинди. Бугун Ватан ҳимоячиси сифатидаги йигитлик бурчини чуқур англаган ёшлар учун Миллий армиямиз чинакам мардлик ва фидоийлик мактабига айланди.

Буни 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Қуролли Кучлар ташкил этилганлигининг 34 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган байрам тадбирлари мисолида ҳам кўришимиз мумкин.

Бугун Каттақўрғон шаҳридаги ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари иштирокида байрам тадбири ташкил қилинди. Иштирокчиларни байрам билан муборакбод этган шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова ҳарбий хизматчиларнинг юртимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш йўлидаги бурчларини муносиб адо этаётганликларини алоҳида эътироф этди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan