ЯНГИ ЙИЛ БЕЗАКЛАРИ ТАНЛОВИ
Янги йилнинг кириб келишига ҳам саноқли кунлар қолди. Шу муносабат билан шаҳримиздаги таълим масканларида турли тадбирлар, танловлар, кечалар ўтказилмоқда.
Бугун 2- умумтаълим мактабида ташкил қилинган танлов ҳам кўтаринки тарзда бўлиб ўтди.
«Қўлда ясалган янги йил безаклари» деб номланган танловда мактаб ўқувчилари ўзлари ясаган турли байрам ўйинчоқлари билан иштирок этдилар. Байрамона безалган таълим маскани кишида ўзгача таасурот уйғотади.
Тадбирда иштирок этган шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова болажонларни кириб келаётган Янги йил билан муборакбод этди. Ҳар бир ўқувчини 2026 йилда кўплаб муваффақиятларни қўлга киритишига тилак билдирди.
Ўқувчилар томонидан ижро этилган қўшиқ ва рақслар тадбирга янада кўтаринкилик бағишлади.
Танлов сўнггида ғолибларга совғалар тақдим этилди.
Шаҳримиз бўйлаб байрам тадбирлари давом этади.










