ДЕПУТАТ ФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИНИ ЎРГАНДИ

Аҳоли мурожаатлари ва ҳудудлардаги муаммоларни ҳал этилишида ўтказилаётган сайёр қабулларнинг аҳамияти катта бўлмоқда. Бу борада депутатлар томонидан ҳам тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, депутат Дилфуза Анзиратова иштирокида ўтказилган сайёр қабулда ҳам кўплаб фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилди. “Меҳржон” маҳалласида ташкил қилинган қабулда 15 га яқин фуқаролар ўзларининг ишга жойлашиш, даволаниш, коммунал тўловлар, оилавий ва бошқа масалалардаги мурожаатлари билан қатнашди.
Қабул давомида айрим мурожаатлар жойида ҳал этилди, муддат талаб қиладиган мурожаатларни ижроси бўйича масъулларга йўналтирилди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan