Ёшлар ҳуқуқий акцияси ўтказилди
Каттақўрғон Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми Ахборот-ресурс марказида «Болалар ва ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳуқуқий акцияси» доирасида давра суҳбати ўтказилди.
Унда шаҳар Адлия бўлими Юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрист консултлари Т. Абдуллаев, Э. Сагдуллаев ҳамда халқ депутатлари шаҳар кенгаши депутати Н.Салоҳий иштирок этишди.
Тадбирдан кўзланган мақсад ёшлар ҳуқуқлари давлат ҳимоясида эканлигини сингдириш, ёшлар билан манзилли ишлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш, ҳуқуқий билимларни ошириш, ногиронлиги бўлган ёшлар ҳуқуқларини таъминлаш, ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишдан иборатдир.










