Конституция – бахтли ҳаёт кафолати
Ўзбекистон «Адолат» СДП шаҳар Кенгаши ҳамда 7-сон тергов ҳибсхонаси ҳамкорлигида Конституциямизнинг 33 йиллиги муносабати билан тадбир ўтказилди.
«Конституция-фаровон ҳаётимизнинг асосий мезони» мавзусидаги давра суҳбати давомида асосий Қомусимизнинг инсон, жамият ва давлат ҳаётидаги ўрни, бахтли ҳамда фаровон ҳаёт кафолати сифатидаги аҳамияти ҳақида сўз юритилди.
Шунингдек, тадбир доирасида Донорлик акцияси ҳам ташкил қилинди. Ҳибсхона ходимлари ушбу хайрли тадбирда фаол қатнашдилар.










