ДЕПУТАТ ХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН УЧРАШДИ
Бугун орамизда берилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, ҳаётда ўз ўрнини топган, оиласи даромадини яхшилашга ҳисса қўшаётган хотин-қизлар сони ортиб бормоқда. Жумладан, “Меҳржон” маҳалласида яшовчи Нигора Тўхтаева тикувчилиги орқасидан 5 та иш ўрни яратиб, ёшларни касб-ҳунар ўрганишлари учун имкон яратди.
Депутат Дилфуза Анзиратова Н.Тўхтаева билан суҳбатлашди ва унинг фаолияти билан танишди.
“Аёллар дафтари” орқали ёрдам олиб, ўз ҳаётини яхши йўлга қўйган Н.Тўхтаева давлатимиз томонидан берилган бу каби ёрдамлардан мамнунлигини билдирди.
У келгусида иш фаолиятини янада кенгайтиришни мақсад қилган.









