МАКТАБДАГИ ШАРОИТЛАР ТАЛАБ ДАРАЖАСИДАМИ?
Шаҳар Кенгаши котибият мудири Н.Ҳакимов, Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича Доимий комиссия раиси Ж.Носиров, депутатлар Ш.Худойбердиева, Д.Мухаммадиевлар 16 – умумтаълим мактабида бўлдилар ва яратилган шарт – шароитлар билан танишдилар.
Депутатлар мактабнинг битирувчи синф ўқувчилари билан суҳбатлашдилар. Ўқув жараёнлари билан танишдилар. 11 – синфда 26 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. Синфдаги 10 нафар ўқувчининг сертификатлари мавжуд. Ўқувчилар келгусидаги режалари билан ўртоқлашдилар.
Шунингдек, депутатлар мактабда Коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар, куз-қиш мавсумининг ҳолати, мавжуд спорт иншоотларидан ўқувчиларнинг фойдаланиши билан ҳам танишдилар ҳамда бу борада фикр-мулоҳазаларини бердилар.










