Бир эл, бир Ватан, бир байроқ

Бугун Каттақўрғон шаҳрининг давлат байроғи ўрнатилган майдонда Давлатимиз байроғи қабул қилинганлигининг 34 йиллиги муносабати билан ташкил қилинган тадбирда сектор раҳбарлари, ҳарбийлар, талабалар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этиш учун жам бўлдилар.

Тадбирда сўз олган шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова иштирокчиларини давлатимиз байроғи қабул қилинган кун билан муборакбод этиб, байроғимизнинг миллий ифтихор ва мустақиллик рамзи сифатида тутган ўрни, халқимизнинг шон-шарафи, тарихий хотираси ва интилишларини ўзида мужассам этган эҳтиром тимсоли эканлигини эътироф этди.

Шундан сўнг ҳарбий оркестр ижросида давлатимиз мадҳияси янгради ва давлат байроғи кўтарилди.
Тадбирда сўз олганлар Ватанимиз байроғи ёшларда миллий ғурур, фидоийлик ва ватанпарварликни шакллантиришдаги энг муҳим восита эканлигини такидлашди.
Шаҳар Маданият бўлими санъаткорларининг Ватанни мадҳ этувчи қўшиқлари тадбирга кўтаринкилик бағишлади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan