ПРЕЗИДЕНТНИНГ ЮНЕСКО БОШ КОНФЕРЕНЦИЯСИНИНГ 43-СЕССИЯСИДАГИ НУТҚИ

Самарқанд шаҳрида БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти – ЮНЕСКО Бош конференсиясининг 43-сессиясининг бўлиб ўтиши чинакамига тарихий воқелик бўлди. Шуни айтиш жоизки ушбу нуфузли тадбир 40 йил ичида илк маротаба ЮНЕСКОнинг Париждаги Бош қароргоҳидан ташқарида ўтказилди. Бу тадбирни ҳақли равишда юртимизда ўтказилганини Марказий Осиё учун ҳам шарафли бўлди, десак ўринли бўлади.
Айниқса, сессиянинг очилиш маросимида Давлатимиз Раҳбарининг сўзлаган нутқида талқин қилинган бешта муҳим ташаббус халқаро ҳамжамиятдаги энг долзарб муаммоларн ечими учун амалий жавобларни берди.
Жумладан, инклюзив таълим ва сунъий интеллект этикаси: Ҳар бир болага тенг имконият яратиш ҳамда сунъий интеллектнинг ахлоқий меъёрлари бўйича Халқаро экспертлар анжуманини ўтказиш таклифи – келажак авлод учун адолатли ва хавфсиз рақамли муҳитни шакллантиришга қаратилган фундаментал қадам сифатида баҳоланмоқда.
Жаҳон маданий меросини сақлаш: Ноёб қўлёзмалар ва обектларни ҳимоя қилиш мақсадида 19-ноябрни “Ҳужжатли мерос халқаро куни” деб эълон қилиниши ҳамда “Рақамли мерос бўйича халқаро институт”ни ташкил этиш ташаббуси – бутун дунё халқларининг маданиятини келажакка бешикаст етказишда муҳим аҳамият касб этади.
Хотин-қизлар етакчилиги академияси: Аёлларнинг илм-фан, таълим ва маданиятдаги мавқеини кучайтириш учун ЮНЕСКО шафелигида академияни очиш ҳамда Самарқандда глобал форум ўтказиш таклифи гендер тенглигини таъминлаш йўлидаги муҳим халқаро минбар яратиш демакдир.
Экологик дипломатия: Иқлим ўзгаришига қарши кураш доирасида “ЮНЕСКОнинг Экологик пойтахти” номли глобал дастурини ташкил этиш ташаббуси юртимизда экологик муаммолар муҳим масала эканлигини исботлади.
Медиа саводхонлик: Давлатимиз раҳбари ўз нутқида илгари сурган ахборот манипуляциясига қарши курашиш ва медиа саводхонликни ошириш таклифи — бугунги ахборот асрида ахборот хавфсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини кўрсатди.
Хулоса қилиб айтганда, Самарқандда ўтказилган ЮНЕСКО сессияси доирасида Ўзбекистоннинг дунё етакчилари билан ўтказган самарали музокаралари мамлакатимизнинг кўп қиррали ҳамкорликка содиқ эканини исботлади.
Жамшид НОСИРОВ,
депутат, Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик
масалалари бўйича Доимий комиссия раиси.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan