“DAILY LIFE” КУНЛИК ҲАЁТ СУВЛАРИ СИЗ УЧУН

Ҳаётимизни сувсиз тасаввур этиб бўлмайди. Ушбу ноёб неъматни “ҳаловат манбаи” ёки “саломатлик маликаси”га қиёс этганлар. Шу боисдан ҳам бутун дунёда тоза ичимлик сувига бўлган талаб ошиб бормоқда. Айниқса, юқори технологик филтрлардан ўтиб, барча бактерияларан халос бўлган тоза ичимлик сувининг аҳоли томонидан истеъмоли ортмоқда.

“Яккабоғ” маҳалласидаги тадбиркор С. Мавлонов томонидан йўлга қўйилган “Daily life” кунлик ҳаёт сувлари ҳам шаҳримиз аҳолиси томонидан истеъмол қилиб келинмоқда.

Шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова ва масъуллар тадбиркорнинг хонадонида бўлиб, жараёнлар билан танишдилар.

-6 ой бўлди фаолиятимизни бошлаганимизга,- дейди тадбикор Собир Мавлонов. Ичимлик суви 8 босқичли тозалаш тизимидан ўтади. Сифати сертификатланган, бахоси ҳам арзон ва қулай нархда. Исталган жойга етказиб бериш хизматлари бор. Ҳозирда 5,10 ва 20 литрли қадоқли идишларда етказиб берилмоқда. Шунингдек, исталган ҳажмда литрлаб хизмат кўрсатиш мавжуд.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan