ШАҲРИМИЗДА МОТОРОЛЛЕРЛАРДА ЧИҚИНДИ ТАШИШ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ
Ўзбекистонда чиқиндиларни ташиш жараёнида мотороллерлардан фойдаланиш йўлга қўйилди. Мотороллерлардан энди Каттақўрғон шаҳрида ҳам фойдаланилади. Аҳолига хизмат кўрсатувчи “Мансурбек Қўрғон” МЧЖ га 10 дона ана шундай мотороллерлар берилди.
Бугун шаҳар ҳокимлиги олдида шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова ҳамда вилоят чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Бекзод Пайшановлар иштирокида мотороллерлар эгаларига топширилди.
Муҳими 10 нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланди.
Санитар тозалаш хизмати ходимлари учун қулай ва иқтисодий жиҳатдан тежамкор бўлган мотороллерлар тор ва ихчам кўчаларда ҳам ҳаракатлана олади. Икки кишилик салонга эга бўлиб, ёз ва қиш шароитида ишлаш учун иситиш ва совитиш тизимлари билан жиҳозланган.
4 литр ёқилғи сарфлаб 100 км масофада 1 тоннагача чиқиндиларни таший олади.
“Мансурбек Қўрғон” МЧЖ бу каби қулайлик учун масъулларга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.









