ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун  Халқ депутатлари шаҳар  Кенгашининг еттинчи чақириқ, ўн иккинчи сессияси бўлиб ўтди. 

Дастлаб, кун тартибидаги биринчи масала юзасидан Каттақўрғон шаҳар прокуратураси томонидан қонунийликни мустаҳкамлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида 2025-йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида шаҳар прокуратураси томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот эшитилди. 

Шундан сўнг шаҳар ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида 2025-йилнинг 2-чорак давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида  Каттақўрғон шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғининг ўринбосари, жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи Ш. Дусанов ҳисобот берди. 

Шунингдек, сессияда Маҳаллаларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармасининг 2025-йил биринчи ярим йиллиги давомидаги даромадлари ва харажатлари ижроси бўйича Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси шаҳар бўлими бошлиғи А.Рахмоновнинг ҳамда  Каттақўрғон шаҳар ҳудудида чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиб кетилиши бўйича амалга оширилаётган ишларни кўриб чиқиш тўғрисида “Икром Насруллаев” МЧЖ раҳбари И.Насруллаевнинг ҳисоботи депутатлар эътиборига ҳавола этилди.  

Сессия кун тартибидаги навбатдаги масалалар, яъни Каттақўрғон шаҳар маҳаллий бюджетининг 2025-йил 2-чорак даромадлар режасининг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан шаклланган қўшимча маблағларини харажатларга йўналтириш тўғрисидаги,  Каттақўрғон шаҳар маҳаллий бюджети харажатларини 2025-йилда мақбуллаштириш натижасида шаклланган қўшимча манбаларни йўналтириш тўғрисида,  Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашининг 2024-йил 14-февралдаги “Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ҳузурида эксперт гуруҳи ташкил қилиш тўғрисида”ги VII-6-13-7-106-K/25-сонли қарорининг иловасига тегишли ўзгартириш киритиш тўғрисида, Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашининг 2024-йил 29-ноябрдаги “Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашининг доимий комиссияларини тузиш ва шахсий таркибини тасдиқлаш тўғрисида”ги VII-2-08-7-106-K/24-сонли қарорининг иловасига тегишли ўзгартириш киритиш тўғрисидаги ҳамда Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатининг депутатлик ваколатини муддатидан олдин тугатиш тўғрисидаги қарорлари депутатлар томонидан маъқулланди.

Шунинг билан сессия ўз ишини якунлади.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan