ОЛТИН ВА КУМУШ МЕДАЛЛАР ТОПШИРИЛДИ

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлигида шаҳримиздаги умумтаълим мактабларини аъло баҳоларга тамомлаган битирувчиларга олтин ва кумуш медалларни топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда иштирок этган шаҳар  ҳокими  Гавҳар Алимова   бугун мамлакатимизда Президентимиз бошчилигида навқирон авлод камолоти йўлида беқиёс имкониятлар яратиб берилаётганини таъкидларкан, йигит-қизларни бу имкониятларни қўлдан бой бермасликка чақирди, умрнинг ёшлик фасли ўқиб-изланиш, ҳаётда, жамиятда ўз ўрнини топиш учун энг қулай фурсат эканини қайд этди.

Шуни алоҳида айтиш жоизки ушбу ўқув йилини шаҳримизда муваффақиятли якунланди, дейиш мумкин. Боиси, битирувчиларнинг  14  нафари муддатидан олдин республикамиздаги халқаро  ва  дунёнинг нуфузли олий таълим муассасаларининг талабаларига айланди.

Юқори синф ўқувчиларининг  319 нафари миллий ва халқаро сертификатларга эга бўлишди.  Ўтган ўқув йилида 21 нафар ёшлар олтин ва кумуш медаллар билан ўқишни тамомлаган бўсалар жорий ўқув йилида уларнинг сони 38 нафарга етди. 34 нафар битирувчи олтин ва 4 нафари кумуш медал сохибига айланди. 

Тадбирда  битирувчи ёшларнинг  вакиллари  ҳам сўзга чиқиб, орзу-истаклари, мақсадлари ҳақида гапирдилар. Таълим берган устозларига миннатдорчиликларини  билдиришди. Шунингдек, ота-оналар ҳам сўзга чиқиб, янги ҳаёт сари қадам қўяётган фарзандларининг келгусидаги ўқиш ва ишларида муваффаиқт тиладилар ва шаҳримиздаги барча  таълим соҳаси фидойиларига ташаккурларини изҳор этдилар.

Албатта, бугунги ҳаяжонли  лаҳзалар  битирувчи йигит ва қизларнинг қалбларида унутилмас  воқеа бўлиб муҳрланди. Буни уларнинг кўзларида шижоат ва ўзгача қувонч акс этгани мисолида ҳам кўриш мумкимн. 

Биз ҳам келажак сари дадил парвозга чоғланган ёшларга ҳаётда ўз ўринларини топиб, юртимз ривожига муносиб ҳисса қўшишларига омад ва муваффақиятлар тилаймиз.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan