Муддатли харбий хизматга (1-йиллик харбий хизматга, 18-27 ёшгача урта,урта-махсус, олий маълумотлилар 27 ёшгача) ва сафарбарлик чакирув резерв хизматига танлов саралаш ишлари бошланди” 18-27 ёшгача фукаролар хар куни соат 9:00 дан 17:00 гача тиббий курикдан ва танлов саралаш ишларидан утиш учун узлари билан шахсини тасдикловчи фукаролик паспорти ва маълумоти буйича хужжатлари билан мудофаа ишлари буйича булимига келишлари шарт. Фукаролик жисмоний тайёрлик даражаларини (норматив) ва (жизмоний тайёрлик даражаларини текширишдан утмаганлар тест синовларига киритилмайдилар) тестга катнашмаган чакирилувчилар муддатли харбий хизматга боролмайдилар. Муддатли харбий хизматга биринчи навбатда фан ва техниканинг сунги ютукларини узлаштирган, ташаббускор, интеллектуал салохиятли, жисмонан бакувват, соглом , Ватан манфаатини уз манфаатидан устун куювчи, садокатли ва фидо чакирилувчилар чакирилади. Чакирилувчиларни муддатли харбий хизматга танлаб олиш, командаларга тайинлаш ишлари жойлардаги махалла фукаролар йигини раислари ва фаолларининг бевосита иштирокида оиласи, тарбияси урганилиб инобатга олинган холда амалга оширилади. Мудофаа вазирлиги тизимидаги харбий кисмларга буйи 170 см ва ундан юкори булган, харбий хизматни уташга ярокли, жисмонан бакувват чакирилувчилар муддатли харбий хизматга чакириладилар. Муддатли харбий хизматга чакирилаётган чакирилувчиларни танлаб олишда уларнинг жисмоний тайёргарлик даражаси куйидаги нормативлар асосида аникланди: -турникда тортиниш (8 маротаба ва ундан юкори); -100 метрга югуриш (15.0 сониядан кам булмаган); -3000 метрга югуриш (13.45 дакикатдан кам булмаган). Чакирилувчиларни жисмонан бакуввват булишлари ва спорт билан доимий шугулланганлиги алохида эътиборга олинади. Якка тартибда суҳбат ўтказиш ва Умумжисмоний тайёргарлик синовларини утказиладиган муддати 10 август 2022 йилдан бошлаб 10 февраль 2023 йилгача. Чақирилувчиларнинг: умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш — умумжисмоний нормативларни қабул қилиш орқали; Якка тартибда суҳбат ўтказиш — Ўзбекистон тарихи, Амир Темур (тузуклари) ва бошқа улуғ аждодларимиз ҳаёти ва фаолиятига доир билимларини аниқлаш орқали амалга оширилади. Олимпиада, Жахон, Осиё ва Республика микиёсида утказилган спорт мусобокалари совриндори, шунингдек спорт устолари спорт усталигига номзод хамда спорт разрядларига эга булган чакирилувчилар биринчи навбатда муддатли хизматга чакирилади ва сараланади. Узбекистон Республикаси Куролли кучларида утказилаётган ислохатлар муддатли харбий хизматчиларга куйилаётган талабларнинг кучайганлиги инобатга олган холда, Узбекистон мудофаасига кумаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти укув гурухларида укиш учун биринчи навбатда ватанпарвар, ташаббускор, 17 ёшга тулган , соглиги буйича харбий хизматга ярокли, буйи 170 см .дан кам булмаган , жисмонан бакувват, билим даражаси юкори булган чакирилувчилар танлаб олинади. Чакирилувчилар ва уларнинг ота-оналари уртасида муддатли харбий хизматга яроклилар орасидан жисмонан бакувват, буй курсаткичлари юкори булганлар бугунги кун талабларидан келиб чиккан холда танлаб олинаётганлиги тугрисида кенг камровли тушунтириш ишлари ташкил этилади. МУДДАТЛИ ХАРБИЙ ХИЗМАТНИ ВА САФАРБАРЛИК ЧАКИРУВИ РЕЗЕРВИ ХИЗМАТИНИ УТАГАНЛАРГА КУЙИДАГИ ИМТИЁЗЛАР БЕРИЛАДИ: – Хизматни аъло даражада утаганларга олий укув юртларига укишга кириш учун 50% имтиёз берилади (узининг олган баллидан); -шартнома асосида харбий хизматга ва ички ишлар булимига барча вазирлик идораларига ишга кабул килинади. Мурожат учун телефонлар: 0-366-455-29-30
Каттакургон шахар Мудофаа ишлари булими бошлиғи подполковник Ю.Маматалиев