Post menyusi Фуқароларга пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжудлиги ҳамда пенсия ва нафақа миқдори тўғрисида маълумотнома бериш Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали (онлайн) амалга оширилади. 🔰 Кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлаш учун оиланинг вояга етган барча меҳнатга лаёқатли аъзосини расмий иш билан банд бўлиши талаб этилади. Агар оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзосидан бири расмий иш билан банд бўлмаса нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш рад этилади.