Фуқаро Давлат хизматлари марказига бевосита мурожаат қилган тақдирда, масъул ходим ариза берувчи номидан тегишли сўровнома шаклини тўлдиради ва фуқаро тўлдирилган сўровномани тўғрилигини текшириб тасдиқлаб беради.
Шундан сўнг, Давлат хизматлари маркази масъул ходими сўровномани Пенсия жамғармасига электрон шаклди юборади. Пенсия жамғармаси сўровномага зудлик билан QR-кодли маълумотномани шакллантириб Давлат хизматлари марказига юборади.
Давлат хизматлари маркази маълумотнома олингандан сўнг 5 дақиқа ичида ариза берувчига маълумотномани электрон ёки қоғоз шаклида тақдим этади.
Фуқаро ушбу сўровномани ЯИДХП орқали олишни хоҳлаганда барча жараён онлайн амалга оширилади.
Давлат хизматидан фойдаланиш мутлақо бепул амалга оширилади.
Каттақўрғон шаҳар Пенсия жамғармаси бош мутахассиси Баходир Суюнов