✅ Чернобиль АЭС ҳалокатини бартараф этиш қатнашчилари умумий белгиланган ёшдан 10 йил ва 5 йил олдин ёшга доир пенсияга чиқишлари мумкин.

▶️ 1. Умумий белгиланган ёшдан 10 йил олдин ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқи:

  • эркаклар — 50 ёшга тўлиб, зарарланган ҳудуд (1986-1987 йиллар)да қанча вақт ишлаганидан қатъи назар, камида 20 йиллик иш стажига эга бўлса;
  • аёллар — 45 ёшга тўлиб, зарарланган ҳудуд (1986-1987 йиллар)да қанча вақт ишлаганидан қатъи назар, камида 15 йиллик иш стажига эга бўлса белгиланади.

🗣 Шунингдек, ёшга доир пенсияга қўшимча равишда ёшга доир энг кам пенсия миқдорининг 30 фоизи миқдорида устама белгиланади. Яъни, бу устама ҳозирги кунда 203 100 сўмни ташкил этади.

▶️ 2. Умумий белгиланган ёшдан 5 йил олдин ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқи:

  • эркаклар — 55 ёшга тўлиб, зарарланган ҳудуд (1988 йил)да қанча вақт ишлаганидан қатъи назар, камида 25 йиллик иш стажига эга бўлса;
  • аёллар — 50 ёшга тўлиб, зарарланган ҳудуд (1988 йил)да қанча вақт ишлаганидан қатъи назар, камида 20 йиллик иш стажига эга бўлса белгиланади.

🗣 Шунингдек, бунда ёшга доир пенсияга қўшимча равишда ёшга доир энг кам пенсия миқдорининг 25 фоизи миқдорида устама белгиланади. Яъни, бу устама ҳозирги кунда 169 250 сўмни ташкил этади.
Каттақўрғон шаҳар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan