Фавқулотда вазиятларни олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан 2023-2024 йил куз-қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олишга қаратилган профилактик тадбирларни амалга ошириш мақсадида 2023- йилнинг 1- сентябр кунидан “Ёнғиндан огохлик” умумилий компанияси иш бошлади.
Куз-қиш мавсумида амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар режаси хамда ушбу табдирлар “сектор-маҳаллабай-хонадонбай” кесимида ишлар ташкил этилиб, қатор профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан:
Каттақўрғон шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан шаҳар ҳудудидаги иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларида ҳамда аҳоли ўртасида ис газидан заҳарланиш ҳамда ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши, ёнғинларни, уларда фуқароларни тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олиш борасида аҳоли яшаш жойларида ҳолатларини олдини олиш борасида мунтазам равишда тарғибот тадбирлари ўтқазиб борилмоқда.
Бундан ташқари, кўп қаватли аҳоли яшаш уйларининг марказий иситиш тизими бўлмаганлиги сабабли аҳоли яшаш хонадонларида қўлбола иситиш мосламаларидан фойдаланаётганлиги, кўп қаватли уйларнинг том қисми қайта таьмирланиб муриларнинг тепа қисми ёпиб кетилган, натижада уйлардаги хаво айланиш тизими тўсиб қуйилганлиги маълум бўлмоқда. Мана шундай аниқланган ҳолатларни бартараф этиш мақсадида Каттақўрғон шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамда тегишди ҳамкор ташкилотлар билан ишчи гуруҳ тузилиб, аниқланган камчиликларни жойида бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Каттақўрғон шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими шахримиз аҳолиси ва мехмонларини куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида ОГОҲЛИККА чақиради.
Х.С.АХРОРОВ,
Каттақўрғон шаҳар ФВБ ўринбосари П ва НБ бошлиғи, майор.