– ҳарбий хизмат (шу жумладан, сафарбарлик чақириғи резервидаги ҳарбий хизмат) ва партизанлар отрядлари ва қўшилмаларида бўлиш, давлат хавфсизлиги органларидаги ва ички ишлар органлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясидаги хизмат;
– олий таълим ташкилотларида (шу жумладан, уларда ўқиш ҳарбий хизматга тенглаштириладиган ҳарбий таълим ташкилотларида), аспирантурада (стажёрлар-тадқиқотчилар-изланувчилар институтида), докторантурада (катта илмий ходимлар — изланувчилар институтида) ва клиник ординатурада таянч докторантурада ва докторантурада (олий таълимдан кейинги таълим институтида) кундузги ўқиш, шу жумладан, чет элда ўқиш.
ЭСЛАТМА: Ушбу даврлар фуқароларда минимал талаб этилган камида 7 йил умумий иш стажи мавжуд бўлгандагина қўшиб ҳисобланади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, армияда ва институтда таълим олинган йиллар иш стажига ҳисобланади.
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси
Каттақўрғон шахар бўлими бош мутахассиси Ш.Акбаров