27- июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларининг касб байрами, Қурбон ҳайити арафа куни нишонланмоқда. Шу билан бирга 2022-2023-ўқув йилида шаҳримиз умумий ўрта таълим мактабларини аъло баҳоларга тугатаётган бир гуруҳ битирувчи синф ўқувчиларига “Олтин медаль” топшириш маросими ўтказилмоқда.
Байрам маросимида шаҳримиз ҳокими, сенатор Гавҳар Алимова ва бир гуруҳ фаоллар, шаҳримиз ижодкорлари,“Каттақўрғон тонги” газетаси таҳририяти ижодий жамоаси, ҳокимлик “Ахборот хизмати” ходимлари ҳозир бўлишган.
Байрам шаҳар ҳокимининг Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларининг касб байрамлари билан табригидан бошланди. Гавҳар Алимова, жумладан, шундай деди:
– Ҳурматли матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари! Қадрдон журналистлар, блогерлар , шоираларимиз ва ёш ижодкорлар, сизларни шарафли касб байрамингиз билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. Ижод аҳли, айниқса, журналистлар рўй бераётган воқеликка теран кўз билан боқиб, уни ўз ҳаёти ва турмуши билан чамбарчас тасаввур этиб фикрлайдиган жонкуяр инсонлар, қалби қайноқ кишилардир. Улар шаҳримиздаги кундалик яратувчанлик ҳаётини газета саҳифалари ва жамоатчилик сайтларида акс эттирувчи ойнадир, дея матбуаот ходимлари фаолиятига юқори баҳо берди. Ҳамда уларнинг меҳнатини қадрлаб, Фахрий Ёрлиқлар ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирлади.
Кейинги ўринда 2022-2023-ўқув йилида мактабни “Олтин медаль” билан тугатаётган ўқувчиланинг тадбирда иштирок этаётган ота-оналарига етук фарзандларини вояга етказаётганликлари учун ташаккур билдиб, медалларни эгаларига топширди.
“Каттақўрғон тонги”