➡️ Пенсиянинг бир туридан пенсиянинг бошқа турига ўтказиш тўғрисидаги ариза пенсионернинг яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига берилади.
📌 Пенсиянинг бир туридан пенсиянинг бошқа турига ўтказиш тўғрисидаги ариза Пенсия жамғармаси бўлими томонидан ўн кун муддатда кўриб чиқилиши керак.
📌 Пенсиянинг бир туридан пенсиянинг бошқа турига ўтказиш рад этилган тақдирда, Пенсия жамғармаси бўлими тегишли қарор чиқарилгандан кейин беш кундан кечикмай рад этиш сабаблари, қабул қилинган қарор юзасидан шикоят қилиш тартиби кўрсатилган ҳолда рад этиш тўғрисида пенсионерга хабарномани бериши ёки юбориши шарт.
➡️ Комиссия томонидан пенсиянинг бир туридан пенсиянинг бошқа турига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинганида, Пенсия жамғармаси бўлими пенсионернинг аризасида кўрсатилган мобил телефон рақамига пенсия тури, пенсия тури ўзгартирилган муддат, пенсия миқдори, иш стажи давомийлиги, аниқланган ўртача ойлик иш ҳақи миқдори, пенсия тўлов шакли ва пенсия тўлаш санаси тўғрисидаги «СМС» хабарнома юборади.
Каттақўрғон шаҳар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бош мутахассиси Саттаров Тохир Шавкатович