ТОВЛАМАЧИЛИКмулкий жиноятлардан бири. Ўзбекистон жиноят ҳуқуқига кўра, Товламачилик жабрланувчи ёки унинг яқин кишиларига зўрлик ишлатиш, мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш, ёхуд жабрланувчи учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиб ўзгадан мулкни ёки мулкий ҳуқуқни топширишни, мулкий манфаатлар беришни ёхуд мулкий йўсиндаги ҳаракатлар содир этишни талаб қилиш ёхуд жабрланувчини ўз мулки ёки мулкка бўлган ҳуқуқини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйиш демакдир. Товламачиликда фақат моддий бойликларгина эмас, балки мулкий мақомдаги ҳужжатлар, қарз (тилхат), меросдан воз кечиш тўғрисидаги ҳужжат, моддий бойликларни олиш учун ишонч қоғози, санаторийларга йўлланма ва ҳ. к. ҳам тажовуз буюми бўлиши мумкин. Товламачилик жинояти тамагирлик мотиви билан содир килинади. Товламачиликда мулк зўрлик ишлатилиб тортиб олинмайди, балки унинг эгаси томонидан ўз ихтиёри билан берилади. Шунингдек, Товламачиликда жабрланувчига нисбатан қўлланиладиган дўқпўписа, агар жабрланувчи товламачининг талабини бажармаса, кейинчалик амалга оширилиши назарда тутилади. Кўпгина ҳолларда Товламачилик шантаж, рэкет номи билан ҳам аталади. Лекин шантаж ҳам, рэкет ҳам Товламачиликдан фарқ қилади. Шантаж—шахсий шарманда қиладиган маълумотларни ошкор этиш билан қўрқитиб, бирон бир ҳаракатни содир эттириш бўлса, рэкет бир неча шахслар томонидан дўқ қилиш, зўрлик ишлатиш ва кўрқитиш орқали амалга ошириладиган қилмишдир. Товламачилик учун Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165моддасида жиноий жавобгарлик белгиланган.

Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон

шаҳар судининг раиси

Олтибоев Абдихаким

Жиноят ишлари бўйича Жомбой туман

судининг раиси

Абдураззаков Абдусаттор

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan