Озеола Маккарти АҚШ нинг Миссисипи штати Хаттисберг шаҳарчасида 1908-йилда дунёга келган.
У оддий афро-америкалик қиз бўлиб, ёшлик чоғидан ҳамшира бўлишни орзу қилар ва кейинчалик Жанубий Миссисипи университетида ўқиш истагида эди. Бироқ 6-синфда ўқиётганида касал холасини парваришлаш учун мактабни ташлашга мажбур бўлди. Вақт ўтиб унга мактабга қайтиш насиб қилмади. Озеола кир ювувчи бўлиб ишга кирди.У оғир меҳнати эвазига ҳар куни бир неча доллар ҳақ олар эди. Куни келиб у Миссисипидаги биринчи сонли Миллий банкка кириб келди ва жамғарма ҳисоб очишларини сўради. Ҳар иш кунининг якунида банкка келиб бир ва бир ярим доллар пул ҳисобига ўтказа бошлади.Ундан нима учун пул жамғараётганлигини сўраганларида бувим қариганида яхши яшаши учун деб, – жавоб берди. Бувиси 1944-йилда оламдан ўтди, лекин Озеола одатдагидек ҳар куни кичик суммани жамғарма ҳисобига ташларди. 70-йилларга келиб онаси ва холасидан айрилди. Бу орада банк бошқа банк билан бирлашди, ёпилди ва яна қайта очилиши туфайли унинг ҳисоб рақами бир банкдан бошқасига ўтказилди. Бир куни банк ходими Озеолага жамғармасининг бир қисмини заём фондига ўтказишини таклиф қилганида, у беъэтиборлик билан рози бўлди.75 йил давомида Озеола ўз касбини ўзгартирмади ва тоғасидан 1947-йилда мерос қолган ёғоч уйда умргузаронлик қилди. У автомобиль сотиб олмади, турмуш қурмади, табиийки, бола-чақа ҳам орттирмади. Пенсияга чиққунига қадар фақат бир мартагина ҳали ёшлик даврида Миссисипи штатидан четга чиқиб, Ниагара шоввасини бориб кўрди.1995- йилда ҳафта давомида Озеола банкка келмаганлигидан хайрон бўлган банк ходими Пол Логлин тушлик вақтидан фойдаланиб, мижоз уйига кириб борганида у рўпарасида чарчаб, ҳориган, лекин юзида ажиб табассум қалқиб турган кунлик оғир меҳнат туфайли жиггарранг қўлларидаги томирлари артрит сабаб бўртиб чиққан жафокаш аёлни кўрди. У бўлса тоби қочганлиги сабабли ишга чиқмаганлиги, лекин ҳозир ўзини яхши ҳис қилаётганлиги ва кейинги ҳафтадан, албатта, ишга чиқишини билдирди. Буни эшитган банк ходими мижоз одатий ишини қолган жойидан давом эттиришига ишонч ҳосил қилди. Ходим банкка қайтгач, Озеола Маккарти ҳисоб рақами ҳолатини текшириб кўришга қарор қилди. Тўғриси, ҳисобдаги кўп ноллик рақамни кўриб ҳуши бошидан учди! Чунки, Озеола ҳисобида 250 000 доллардан ортиқ маблағ бор эди!Кўп ўтмай мисс Маккарти банкка келиб бу янгиликни эшитди. Албатта, у Полнинг хабарини ҳазил,- деб билиб, кўп ҳам ишонмади.Ҳисобидаги рақамни ўз кўзи билан кўргач, жумладан, шундай деди: “Ҳа майли, агар сизларнинг бунда ҳеч қандай хатолик йўқлигига ишончингиз комил бўлса, ва бунга шубҳа қилган ҳолда, айтмоқчиманки, маблағ жойида турсин”. Ўз навбатида банк ходимлари Озеолага энди ишламаса ҳам, жамғарилган маблағ қарилик гаштини суриб яшаши учун бемалол етиб ортишини тушунтиришга ҳаракат қилиб кўрдилар. Бироқ Озеола пул топиш учун меҳнат қилмаётганлиги ва унга одамларга фойда келтириш ёқишини айтди. Банк ходимлари “Унда жамғармангизда тўпланган пулни нима қилиш керак?” деб,-сўрадилар. Бу савол Озеолани боши берк кўчага киритиб қўйди. Ишни соддалаштириш учун Пол Логлин чўнатагидан ўнта тангани чиқариб, сўради: “Мисс Маккарти, агар сизда ўнта танга бўлса нима қилар эдингиз?
-“Биттасини черковга берган бўлардим, ҳамма вақт шундай қилганман ва бундан кейин ҳам қароримни ўзгартирмайман. Учтасини уч қариндошимга берган бўлар эдим, улар яхши одамлар ва ғамхурлик кўрсатишимга лойиқ.
Қолган 6 таси учун эса алоҳида режам бор”.
Унинг бу гапи ҳаммани лол қолдирган эди -“Ахир ўзингизга-ўзингизга қолдирмаайсизми? ”
-“Ўзимга?- қайта сўради Озеола,
– Ҳали ўзимни таъминлашга куч- қувватим етади!”
1995- йилда фонд ташкил этилди ва Жанубий Миссисипи университети бу фонддан 150 000 доллар эҳсон ва Озеола Маккартининг “ Мен ҳамон ОРЗУда бўлган камбағал болалар учун стипендия жорий этиш истагидаман!”,- деб ёзилган хат олди.
Фонд Миссисипи афро-америкаликлари учун текин таълим олиш имкониятини яратди. Бу хабар штатга кейинроқ эса бутун мамлакатга тарқалди. Озеола Маккартининг бу эзгу ҳаракати кўпгина илғор тадбиркорлар,қолаверса, оддий кишиларни ҳам фондга ўз ҳиссаларини қўшишга илҳомлантирди. Макартининг инсонпарварлиги Тед Тернерни шунчалик илҳомлантирдики хайр-эҳсон жамғармасига 1 миллиард доллар ўтказди. Озеола Маккарти қачонлардир ўқишни орзу қилган жанубий Миссисипи университетидан бор-йуғи уч мил масофада яшашига қарамасдан унда ҳеч қачон бўлмаган эди. Озеола илк маротаба унверситетга кириб борганида ярим соатча вақт ичида бирор сўз айта олмади, чунки тик туриб,уни олқишлаётган юзлаб талабаларнинг қарсаклари халақит берди.Журналист ундан нимани орзу қиласиз, деб,-сўраганида у “Орзуим умрим якунига қадар, бунга менинг ёшимда ишончим комил бўлмаса-да, мен жорий қилган стипендияни олиб ўқиган биринчи студентнинг диплом олишини кўриш”,-деди. Икки кун ўтгач уни 30 минг киши иштирокидаги футбол стадиони очилиши маросимига таклиф қилдилар. Шатат губернатори бу кунни Озеола Маккарти куни деб,-эълон қилди.
- 1996 йилда Озеола Маккарти Миссисипи штати қисмидан ўтувчи ҳудуд узра олимпия машъаласини кўтариб ўтди.
- Бирлашган Миллатлар ташкилоти унга ўзининг махсус мукофотини топширди.
- Унга Гарвард университетининг фахрий докторлик унвони берилди.
Унинг бу эзгу ҳаракати ҳақида йирик Телеканалларда ҳикоя қилинди.Сурати “New York Times” газетасининг 1-саҳифасидан ўрин олди.
- Кейинги тўрт йил ичида 300 дан ортиқ турдаги шу билан бирга махсус мукофот билан ҳам тақдирланди.
Мукофотларидан бирини, Озеола ишига қойил қолган АҚШ Президенти Билл Клинтон, қўлидан олди. Шу боис охирги 50 йил ичида биринчи маротаба узоқ сафарга чиқишига тўғри келди. Озеола Маккарти 1999- йилнинг 26- сентябрь куни 92 ёшида вафот этди. Озеола Маккарти томонидан жорий қилинган таълим фондидан грант олган оддий ўрта мактаб битирувчиси 18 ёшли қиз Стефани Баллок Жанубий Миссисипи университети биринчи талабаси бўлди. Кўзларида ёш билан , ўзи учун энг ачинарли воқеа афро-америкалик қизнинг университет эшигидан чиқиб келишини кўриш, яъни Озеола Маккартининг энг олий орзусиини ушалишига унинг бир йилдан камроқ муддат умрининг етмаганлигини айтди..
Рус тилидан Ҳамидулло Хушвақов таржимаси