✔️Пенсионер пенсия миқдорини қайта ҳисоблатиш учун асос пайдо бўлган тақдирда ушбу мазмундаги ариза билан исталган вақтда мурожаат қилиши мумкин.
✔️Пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш тўғрисидаги ариза пенсионер яшайдиган жой бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига берилади.
✔️Пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш тўғрисидаги ариза Пенсия жамғармаси бўлими томонидан беш кун муддатда кўриб чиқилади.
Каттақўрғон шаҳар Пенсия жамғармаси фуқароларга хизмат кўрсатиш шўъбаси бош мутахассиси Суюнов Баходир