✅Маҳаллаларда, таълим муассасаларида бу борадаги ишлар қизғин паллада. Бугун эрта тонгдан шаҳримиздаги Маданият саройи атрофида ҳам дарахт ўтказиш хайрли тадбири ўтказилди. Унда шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова, маданият бўлими ходимлари ҳамда ҳудуддаги фуқаролар иштирок этишди.
✅Тадбир давомида янгидан барпо этилган ва яқинда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган ушбу маскан олдида турли мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди. Шаҳар ҳокими ушбу дарахтлар келгусида масканга ўзгача шукуҳ бағишлаб, кўкалам ҳудудга айланишини таъкидлади.
? Шаҳар ДСИ ходимлари “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида фаоллар
?Республикамиз бўйлаб “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Долзарб 40 кунлик”да кўкаламзорлаштириш тадбирлари бўлиб ўтмоқда.
?Мазкур эзгу ва хайрли тадбирда Фаррух Ғаниев бошчилигидаги Каттақўрғон шаҳар Давлат солиқ инспекцияси жамоаси ҳам муносиб ҳисса қўшмоқдалар. Жумладан, 4-сектор ҳудудидаги “Обод маҳалла” давлат дастурига кирган “Яккабоғ” маҳалласида 260 дан зиёд мевали ва манзарали дарахт ниҳоллари экилиб, боғ ташкил этилди. Ушбу кўкаламзорлаштириш тадбирида маҳалла масъуллари, фуқаролар ва шаҳар ДСИ ходимлари фаол қатнашдилар.
?Сектор ҳудудига мевали ва манзаралари дарахт кўчатларини экиш тадбирлари давом этади.
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.