Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси тизимида 2022 йил 20 октябрдан 20 ноябргача “Коррупцияга қарши курашиш ва мурожаатлар билан ишлаш ойлиги” деб эълон қилинди.
Ҳурматли фуқаролар, Сизга пенсия жамғармаси ходимлари ёки учинчи шахс Пенсия жамғармаси ходимлари томонидан (пенсия, нафақа, кам таъминланган оилаларга болалар ёки моддий ёрдам нафақаси тайинлаш) маълум миқдордаги маблағ эвазига турли хил ноқонуний йўллар билан зарур ҳужжатларни тўғрилаб бериш ҳолатига дуч келсангиз, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Самарқанд вилояти бошқармасининг (66) 233-47-50, 235-54-62 Каттақўрғон шахар бўлимининг (66) 455-00-33 ёки 11-40 “Ишонч телефони”га мурожаат қилинг.
#Каттақўрғонтонги