Куни кеча Самарқанд туманида ташкил этилган оммавий ахборот воситалари, ахборот хизмати ходимлари ҳамда блогерлар иштирокида футбол фестивали пресс-тур билан бошланди. Иштирокчилар туманнинг айрим корхона ва ташкилотлари фаолияти билан танишди. Иштирокчиларнинг ташриф буюрган илк манзили Гулобод маҳалласида давлат-хусусий шерикчилиги асосида қурилган “КАМОЛОТ” мактабгача таълим ташкилоти бўлди. Қатнашчилар  туманнинг Найман маҳалласида жойлашган “Самарқанд пойабзал класс” Ўзбекистон Туркия қўшма корхонасида бўлди. Пресс-тур туманнинг Хўжа Аҳрор Валий мажмуаси Нодир Девонбеги мадрасасидаги байрам тадбирларига уланиб кетди. Бу ерда туман “Баркамол авлод” маркази ўқувчилари, уста-ҳунарманд, ижодкор ёшларнинг ишланмалари кўргазмаси намойиш этилди.

Тадбирнинг бадиий қисмини Олий Мажлис сенати аъзоси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими раиси Ф.Тошев очиб берди. Хушовоз хонандалар-у созандаларнинг чиқиши тадбирга янада кўтаринкилик бағишлади.

Тадбир футбол фестивали билан давом этди. Футбол фестивалида “Каттақўрғон тонги” газетаси ходими Азиз Шукуров ҳам ўзининг футбол ўйнашдаги чаққонлиги билан фаол иштирок этиб, фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

“КАТТАҚЎРҒОН ТОНГИ”.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan