КАТТАҚЎРҒОН ШАҲРИДА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИ РАИСИ (ОҚСОҚОЛИ) САЙЛОВИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
Ишчи гуруҳ режа-жадвалига асосан Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови давом этмоқда.
Жорий йилнинг 17 май куни Каттақўрғон шаҳридаги “Дамариқ”, “Ҳайдарчаман”, Сўфи Оллоёр номли, “Зиёлилар”, “Зомин” ва “Меҳржон” маҳалла фуқаролари йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови шаҳар кўмаклашувчи комиссияси бевосита иштирокида ўтказилди.


“Дамариқ” маҳалла фуқаролари йиғини раислигига номзод сифатида рўйхатга олинган Воҳидов Рустам, “Ҳайдарчаман” МФЙ раислигига номзоди кўрсатилган Султонова Муҳтарам, Сўфи Оллоёр номли МФЙ раислигига номзод бўлган Ниёзов Нурмамат, “Зиёлилар”МФЙ раислигига номзодлардан бири Тиллаев Маматқул, “Зомин” МФЙ раислигига номзоди кўрсатилган Қобулова Ҳикоят ва “Меҳржон” маҳалла фуқаролари йиғини раислигига номзод бўлган Расулов Меҳриддин сайловда иштирок этган вакилларнинг кўпчилик овозларини тўплаб, кейинги муддатга раисликка сайландилар
Маҳалла йиғини раислари (оқсоқоллари ) сайловини ўтказувчи ишчи гуруҳи режа-жадвалига асосан МФЙ раиси (оқосоқоли) сайлови давом этмоқда.
Маҳалла йиғинлари раислари (оқсоқоллари)
сайловига кўмаклашувчи комиссия раиси Т.Ҳамидов.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan