Алишер Навоий номидаги истироҳат боғида “Оналар боғи”, “Ёшлар боғи” ташкил қилинди. Бугун ушбу анъанани давом эттириб, “Каттақўрғон тонги” газетаси таҳриририяти ижодий жамоаси ташаббуси билан “Ижодкорлар боғи” яратилди.

“Каттақўрғон тонги” газетаси таҳририяти ижодий жамоаси ушбу масканга манзаралари дарахт кўчатларини ўтказишди. Бу тадбирда Каттақўрғон шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова шаҳримиз гулларга бурканиб, яшил маконга айланиб бораётганлиги, бу борада қилинаётган саъй-ҳаракатлар ҳақида ва “Ижодкорлар боғи” яратилиши билан табриклаб, манзаралари дарахтлар экишда иштирок этди. Ижодкорлар Эркатош Шукурова, Фазилат Абдуллаева, Рухсора Оллоёровалар, дарахт экишга яқиндан ёрдам берган Самарқанд давлат университети Каттақўрғон филиали талабалари ҳам ўз ҳиссаларини қўшишди.

Бу экилган дарахтларимиз шаҳримиз кўркига кўрк қўшиб турибти.

Гулшод ЭРГАШЕВА.

? @kattakurgont ?

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan