Ҳурматли Каттақўрғон шаҳар Маданият ва санъат ходимлари!

Сизларни 15 апрель “Ўзбекистон Республикаси Маданият ва санъат ходимлари куни” билан “Каттақўрғон тонги” газета таҳририяти жамоаси номидан муборакбод этамиз.

Маданият бўлими ва санъат мактабининг шаҳримизда алоҳида ўрни бор. Каттақўрғонда ташкил қилинадиган ҳар бир катта – кичик тадбир маданият ходимлари иштирокисиз ўтмайди.

 Инсон ва жамият ҳаётида, халқимизнинг маънавий дунёсини, онг-у тафаккурини юксалтиришда, инсонийлик ва эзгуликка чорлаб, уларнинг қалбида олийжаноб фазилатлар, гўзал ҳис-туйғуларни камол топтиришда маданият ва санъатнинг ўрни ва аҳамияти беқиёсдир.

Сизларга узоқ умр, туганмас соғлик, кейинги фаолиятингизда улкан зафарлар ҳамроҳлик қилсин. Ҳамиша халқ хизматида, эътиборида бўлишингизни тилаб қоламиз!  Самимий ниятлар билан,

Тоҳир Ҳамидов,

“Каттақўрғон тонги” газетаси бош муҳаррири.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan