Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Каттақўрғон шаҳар комиссияси раиси Тоҳир Ҳамидов бошчилигида шаҳардаги 1-секторга қарашли «Ер мачит» ва 2-сектор ҳудудидаги “Қориравот” МФЙ да маҳалла аҳолиси билан “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида” ги Қонунининг мазмун-моҳиятини маҳаллалар миқёсида тушунтириш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш режа жадвали асосида учрашув ўтказилди.
Учрашувда жорий йилнинг май-июнь ойларида бўлиб ўтадиган сайловлари тўғрисида тушунтириш ишлари амалга оширилди.
Тадбирда “Ер мачит” маҳалласида фаолият кўрсатаётган хоким ёрдамчиси Ф.Рахимова сўзга чиқиб, маҳаллада иқтисодий-ижтимоий йўналишларда амалга оширилган ишлар ижобий натижасини кўрсатаётганлигини таъкидлади. Ва, айнан, ўтказилажак сайловда тўғри танланган маҳалла раиси ва унинг ўринбосарлари ҳамда коммиссия аъзолари ўз маҳаллаларини ҳар томонлама ривожланишида етакчи куч бўлажаклигини баён қилди. “Қориравот” МФЙ раиси Дилфуза Салимова ҳам сўз олиб, сайловни ошкоралик, муқобиллик ҳамда тенг сайлов ҳуқуқи принциплари асосида ўтказилишига ишончи комиллигини билдирди.