Жорий йилининг 23 февраль куни Каттақўрғон шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимининг ҳарбий хизматчи ва хизматчилари билан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари ва шаҳарнинг тегишли мутасадди идора ходимлари иштирокида “Биз коррупцияга қаршимиз” шиори остида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш мухитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари туғрисида” Фармони ҳамда “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар туғрисида” қарорининг мазмун моҳияти шахсий таркибга етказилди.