Рўйхатга олиш доирасидаҳар бир шахс ва мамлакатнинг ҳар бир уй хўжалиги тўғрисидаги маълумот тўпланади. Аҳолини рўйхатга олиш шахсларнинг шахсий ҳаётлари билан қизиқмайди. Аҳолини рўйхатга олишнинг мақсади жамият ва аҳоли гуруҳлари ҳақида статистик маълумотларни ишлаб чиқишдан иборат. Шу асосда жамоатчилик шахсга доир маълумотларнинг махфийлигини сақланишига ишонч ҳосил қилиши керак. Исмлар, манзиллар ва Шахсий Идентификация Рақамлари шахсий идентификаторларни рўйхатга олиш натижаларини пайдо бўлишига йўл қўймаслиги ва бошқа маълумотлардан имкон қадар тезроқ чиқиб кетиши учун аҳолини рўйхатга олиш жараёнида ошкор қилинмаслиги керак.Махфийлик талаби рўйхатга олиш жараёнида тўлдирилган рўйхатга олиш варақалариниҳимоя қилиш ва уларни қайта ишлаш ва якуний материаллар  ва наширларда мавжуд бўлган маълумотларни ҳимоя қилиш билан якунланган аҳолини рўйхатга олишнинг барча босқичларини қамраб олади.

Жамоатчилик томонидан тақдим этилган маълумотларни қайта ишлаш жараёнларида рўйхатга олишорганлари ходимлар ва улар томонидан рўйхатга олиш ишларини ўтказишда иштирок этиш мақсадида ёлланган барча шахслар томонидан тўлиқ махфийлик тамойилларига риоя қилишлари кафолатланиши керак. Кўпгина мамлакатларда бундай ахборотни ҳимоя қилишни таъминлайдиган ички қонунлар, хусусан, рўйхатга олиш қонунчилиги ёки маълумотларни ҳимоя қилиш ва ахборот эркинлиги билан боғлиқ умумий қонунчилик шаклида бўлади.

Давлат статистика қўмитаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар ходимлари томонидан МДҲ ва бошқа кўплаб хорижий мамлакатлар тажрибаларини ўрганган ҳолда ишлаб чиқилди ҳамда Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 21 ноябрда қабул қилинди, Сенат томонидан 2020 йил 28 февралда маъқулланди Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2020 йил 16 март куни ЎРҚ-611-сон билан қабул қилинди.   

Қонуннинг 10-моддасида “Аҳолини рўйхатга олишнинг шахсга доир маълумотлари махфий бўлиб, респондентнинг розилигисиз ошкор этилмайди ва тарқатилмайди” деб белгилаб қўйилган.                                                                                   

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan