Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар суди шаҳардаги “А.Навоий“ маҳалла фуқаролар йиғинида Аёлга зуғум қилманг!” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда шаҳар ИИБ ходимлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан камситишни бартараф этиш, уларнинг тенг ҳуқуқли эканлигини таъминлаш нафақат миллий ёки ҳудудий миқёсда аҳамият касб этади, балки, айни замонда мамлакат ҳукуматининг бу борадаги устувор вазифаларига киради. Бош қомусимизда аёллар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги ҳақида алоҳида модда киритилган бўлиб, хотин-қизларга таълим олиш, касбий тайёрланиш, иш, меҳнат учун рағбатланиш ва хизмат юзасидан кўтарилишида тенг ҳуқуқий имкониятлар яратилмоқда. Шунга қарамасдан, айрим маҳаллалардаги оилаларда қийинчиликлар, аёлларга бўлаётган зулм ва тазйиқлар ҳали ҳамон учраб турибди.

Ҳаётда ана шундай босимларга дуч келаётган аёлларимизга улар билан мулоқот жараёнларида уларга ривожланиш ва малака оширишда тўхтамасликларини таъкидлашимиз зарур. Аксарият олий таълим битирувчилари ўзлари ўқиган соҳасида ишлашни, жамиятда ўз ўрнини топиб, фойда келтиришни исташади. Қолаверса, биз биламизки, миллат тарбияси ҳам бевосита аёл тарбиясига боғлиқ. Билимли она фарзандига тўғри тарбия беради, бу эса миллат келажагига қўйиладиган асосий пойдевор ҳисобланади. Ўйлайманки, бугунги кунда кўплаб замонавий ва дунёқраши кенг бўлган оилалар мана шундай фикрлашмоқда. 

Қолаверса, тадбирда сўзга чиққанлар томонидан бугуннинг замонавий қаҳрамон аёли оилада ҳам, билим ёки касб-ҳунар эгаллашда ҳам ҳар томонлама фаол бўлишлари, комил инсон сифатида шаклланишлари муҳим эканлиги таъкидланди.

Ҳақиқатдан ҳам, бугунги кунда ана шу ҳар томонлама шаклланган аёлларимиз хотин-қизларимизни кўриб хурсанд бўламиз. Улар нафақат оилада, балки жамиятда ҳам ўзининг муносиб ўрнини топиб олишган. Қолаверса, уларни қўллаб қувватлаш ва рағбатлантириш масалаларига Юртбошимиз томонидан ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Самарқанд вилоят судининг судьяси

АРСЛАНОВ ЖАҲОНГИР

Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон

шаҳар судининг раиси

АБДУСАТТОР АЗАМАТОВИЧ

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan