Маълумки, шу кунларда Халқ маслаҳатчилари сайлови бўлиб ўтмоқда. Амалдаги “Судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисида”ги Низомда халқ маслаҳатчиларини сайлаш тартиб-қоидалари аниқ-равшан кўрсатилган.
Унга кўра, Халқ маслаҳатчилари сайлови жиноят ишлари бўйича судлар томонидан туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда ташкил этилади. Мазкур сайлов фуқароларнинг иш ёки яшаш жойидаги йиғилишларида, камида юз нафар сайловчи бўлган меҳнат жамоаларида, аҳоли пунктларида ўтказилади. Халқ маслаҳатчилигига номзодлар меҳнат жамоалари, фуқароларнинг яшаш жойидаги сайловчилар томонидан кўрсатилади.
Халқ маслаҳатчилари сайлови ҳар бир номзод бўйича алоҳида-алоҳида, очиқ овоз бериш йўли билан ўтказилади.
Каттақўрғон шаҳар Халқ таълими бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 11 ва 59-моддаларига мувофиқ, жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар суди ва Самарқанд вилоят судига халқ маслаҳатчилари сайлови ўтказилди.
Халқ таълими тизимида кўп йиллар фидокорлик билан меҳнат қилиб эл ичра обрў-эътибор қозонган устозлар орасидан энг муносиблари номзод сифатида кўрсатилди. Очиқ ва ошкора ўтказилган сайлов жараёнида ўқитувчи ва мураббий устозлар ичидан бенуқсон обру-эътиборга эга бўлган халқ маслаҳатчилари сайланди.
Сайлов жараёнида оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам иштирок этишди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan