Сўнгги йилларда Ўзбекистонда чақалоқ савдоси билан боғлиқ жиноятлар ошиб бормоқда.

         Бунга қуйидаги асосий омиллар;

         – боланинг онаси ижтимоий ҳимояланмагани ва моддий эҳтиёжлари таъминланмаганлиги;

– турмушга чиқмаган аёллар ҳомиладор экани ҳамда чақалоқни оиласидан яширишга уриниши;

– фарзанд кўрмаган оилалар томонидан чақалоқ асраб олишга эҳтиёж мавжудлиги;

–  чақалоқ савдосининг олдини олишга қаратилган мукаммал ҳуқуқий асоснинг йўқлиги Ўзбекистонда чақалоқ савдосига сабаб бўлмоқда.

Маълумот учун, жорий йилда жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар суди томонидан чақалоқ савдоси билан боғлиқ жиноят иши кўрилиб, сабаблари ўрганилганда, турмушга чиқмаган аёлнинг ҳомиладор экани, боланинг онаси ижтимоий ҳимояланмагани ва моддий эҳтиёжлари таъминланмаганлиги асосий сабаб бўлган.

         Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддасида одам савдоси, яъни одамни олиш-сотиш ёхуд одамни ундан фойдаланиш мақсадида ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш – уч йилдан… ўн икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланган.

         Шу боис, миллий менталитетимизга мос келмайдиган бу тоифадаги жиноятларнинг олдини олиш юзасидан аввало оилада тарбия муҳитини яхшилашимиз, фарзандларимизга тўғри тарбия беришимиз ва уларнинг маънавиятини юксалтириш мақсадида ҳуқуқий онги ва билим савияларини оширимиз зарур деб ҳисоблайман.

Самарқанд вилоят судининг судьяси

АРСЛАНОВ ЖАҲОНГИР

Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон

шаҳар судининг раиси

АБДУРАЗЗАКОВ АБДУСАТТОР     

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan