Азиз ҳамюртлар! Ўзингиз ва яқинларингиз ҳаётини, уй-жойингиз ҳамда мол-мулкингизни ёнғинлардан асраш мақсадида қуйидаги ёнғин хавфсизлиги қоида талабларига амал килинг:

– уйингиздаги газ ва электр асбоб ускуналарни назоратсиз қолдирманг;

– носоз бўлган электр ва газ асбоб ускуналаридан фойдаланманг;

– газ плиталари  ва иситиш печлари устида кийимларни қуритманг;

– газдан фойдаланишда резина шланг ва сўргич оркали улаб фойдаланманг;

– газни ёқишдан олдин гугуртни ёқиб сўнгра газ жўмрагини аста секин очинг;

– иситиш печи ва унинг мўрисини носоз жойларини ўз вақтида таъмирланг;

– ёш болаларни иситиш печи, газ плита ва ўчоқларга ўт ёқишни буюрманг;

– ёш болаларни гугурт ва олов билан ўйнашларига йўл қўйманг ва уларни назоратсиз қолдирманг;

– яшаш уйингизни том ва чордоқ қисмига қуруқ хашак ва бошқа тез алангаланувчи буюмларни сақламанг;

– уйдан чиқишдан олдин газ ва электр ускуналарини (плита, дазмол, телевизор ва бошкалар) ўчиришни унутманг;

– қўшни иморатлар чордоғи билан туташ жойларига ёнғинга қарши девор ўрнатишни унутманг;

– иситиш печларини қиздириб юборманг, уларни якинига мебель ва бошқа тез ёнадиган буюмларни қўйманг ҳамда доимо назорат қилинг;

– қозонда доғ қилинаётган ёғни назоратсиз қолдирманг;

– белгиланмаган жойларда сигарета чекманг;

– ёнғин содир бўлганда зудлик билан «101» телефон рақамлари орқали Ёнғин хавфсизлиги хизматига хабар беринг.

Агарда юқоридаги қоида талабларга риоя қилсангиз ўзингизни, мол-мулкингизни, яқинларингизни олов офатидан асраган бўласиз.

Ис  газидан  заҳарланишдан  сақланинг.

Содир бўлиши мумкин бўлган ёнгинларни олдини олиш бўйича  давлат ёнгин хафсизлиги хизмати бошка мутасадди  ташкилотлар   ходимлари билан хамкорликда  маҳалла, мактаб, лицей, коллеж, олийгоҳ ётоқхонаси ҳамда  саноат  корхоналарида  кенг қамровли  тарғибот  ташвиқот  ишларини  олиб  бормоқдалар. Лекин  олиб  борилаётган чора тадбирларга  қарамасдан, айрим  хонадон эгаларининг  бепарволиги оқибатида  ис газидан  заҳарланиш  ҳолатлари  кузатилмоқда.  Ис-гази, углерод (II) оксид CO-рангсиз, ҳидсиз, заҳарли газ. Кўмир ва органик моддаларнинг чала ёнишидан ҳосил бўлади. Ис гази инсон ҳаёти  учун  жуда  хавфли  бўлиб, у заҳарланганда  зудлик  билан  биринчи ёрдам  кўрсатилмаса,  инсонларнинг ҳаётдан  бевақт  кўз  юмиш ҳолатлари кузатилиши  мумкин. Ис гази атмосфера  ҳавосида  ҳар қандай  ёниш  натижасида  вужудга  келади. Ис гази организмда гемоглобин билан бирикиб  заҳарли  модда карбоксигемоглобинни  ҳосил  қилади,  у эса кислородни сиқиб чиқариб тўқималарга  кислород  боришини  тўсиб  қўяди.

Натижада  тўқималар  кислородсиз  қийналиб,  ўлим  ҳолатини  келтириб чиқаради.

Қуйидаги  ҳолатларда  ис  газидан  заҳарланиш  мумкин:

уй ёнганда;

автомобилдан чиққан ис гази;

уй  шароитларида  ҳаммом  иситгичлари, ошхоналардан  газларни  чиқиб туриши  натижасида;

Енгил  заҳарланган  бўлса бош  айлниши, кўкрак қафасида оғриқ, қуруқ  йўтал, кўздан  ёш  оқиши, кўнгил  айниши, қусиш, юракни  тез  уриши, қон  босимининг  ошиши,

Оғир  ҳолатларда эса  қуйидаги  белгилар  намоён  бўлади:

Кома  ҳолати.

Бетартиб  қўл  оёқларни  қимирлаши.

Нафас  олишни  бузилиши.

Бутун  танани  кўкариб  кетиши ва оғир асоратларни келиб чиқиши кузатилади.

Агар ҳавода  ис газини миқдори баланд бўлса, инсон тезда 3  дақиқа  давомида ҳалок бўлади.

Биринчи  ёрдам 

беморни  зудлик  билан  тоза  ҳавога олиб чиқиш;

барча  сиқадиган  кийим-кечакларни  ечиб  ташлаш;

зудлик  билан  тез  ёрдамни  чақириб  токсикология  бўлимига  ётқизинг.

Азиз ватандошлар огоҳ бўлинг ҳаётингизни хавф остида қолдирманг!

Ф.О.МАХМАТҚУЛОВ,

Каттақурғон шаҳар ФВБ бошлиғи

ўринбосари майор.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan