Тадбирда Самарқанд Давлат университети Ўзбек тили ва адабиёт кафедраси мудири, филология фанлари доктори, профессор Ибодулла Мирзаев, ижодкор Мухаммад Мурод Султон, шоира Фазилат Абдуллаева, “Каттақўрғон тонги” газетаси бош муҳаррири Тохир Хамидовлар иштирок этдилар.

         Тадбирни СамДУ Каттақўрғон филиали Педагогика ва тилларни ўқитиш факультети декани, доцент Анвар Собиров ўз нутқи билан очиб берди.

         Профессор Ибодулла Мирзаевнинг ўзбек тили ҳақида сўзлаган нутқи Ўзбек тилининг нақадар бой тил эканлиги, Ҳазрат Алишер Навоий асарлари, ғазаллари асосида бўлиб ўтди, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети қошида Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малакала ошириш маркази, 6 та маҳсус ўқув курси ҳамда Алишер Навоий Халқаро жамғармаси ташкил этилганлигини мамнуният билан гапирди. Сўзга чиққан шоир Мухаммад Мурод Султон, Тохир Хамидовлар барчани байрам билан табрикладилар, шоира Фазилат Абдуллаева ўз шеър ва ғазалларидан ўқиб берганлиги тадбирга кўтаринкилик бағишлади.

         Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиали гуманитар фанлар кафедраси ўқитувчиси Дилафрўз Соипова томонидан ўзбек тилига бағишланган маърузаси тингланди. Унда тилимизнинг нақадар бой эканлиги, уни асрашимиз лозимлиги айтиб ўтилди. Тадбир ушбу даргоҳда таҳсил олаётган талаба ёшлар томонидан ташкил этилган мушоира билан давом этди ва тадбирнинг янада кўтаринки руҳда ўтиши учун хизмат қилди.

                                                                                       Гулшод ЭРГАШЕВА.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan