Каттақўрғон шаҳар «Зиёлилар» маҳалла фуқаролар йиғини биносида Самарқанд вилоят судининг судьяси Ж.Арсланов, О.Нуримов, Каттақўрғон туманлараро иқтисодий судининг раиси Й.Норбеков, фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг судьяси О.Темиров ва жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар судининг раиси А.Абдураззаковлар «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш мақсадида сайёр қабул ўтказдилар.
Сайёр қабулда алимент, никоҳ, оилавий низолар, иш жойи билан боғлиқ масалаларда мурожаатлар қабул қилинди. Ҳар бир мурожаатчига фикрини тўла-тўкис баён қилиши учун алоҳида эътибор қаратилиб, дилдан суҳбатлашилди, ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.


Айрим аёллар оддий масалага ҳам ечим тополмай қийналиб юрган ҳолатлар учради. Шунинг учун қишлоқларга, маҳаллаларга бориб аёлларнинг дардини эшитиш, тўғри йўл кўрсатиш, расмий тилда эмас, оддий, самимий оҳангда маслаҳат бериш кўп масалаларга ечим топади. Мазкур сайёр қабулда шу жиҳатга алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, вилоят судининг судьяси Ж. Арсланов ва суд раиси А.Абдураззаковлар сайёр қабулда иштирок этаётган фуқаролар билан Сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатлари юзасидан давра суҳбати ўтказишиб, сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик ҳақида тушунтириш ишларини олиб боришди. Шу билан бирга, Самарқанд вилоят суди томонидан ишлаб чиқилган МЕДИА-РЕЖАга мувофиқ, қасддан баданга енгил шикаст етказиш жинояти тушунчаси, унинг салбий оқибатлари ва мазкур жиноятнинг олдини олиш чоралари ҳақида кенг тушунчалар бериб ўтишди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan