Т.Хамидов сўзга чиқиб, “Янги Ўзбекистон деган тушунча реал воқеликка айланаётганлигини ижтимоий-сиёсий жараёнларни ташаббускори ва уларнинг марказида турган ислохотчи юртбошимиз эканлигини, бу янгиланишларни мазмун-моҳияти нималарда эканлигини гапирди.

         Нотиқ Давлатимиз раҳбарининг келажакка катта умид ва ишонч билан қараб, ҳамиша сабр-матонат билан яшаган ўзбек халқи 1991 йил 31 августда муқаддас орзусига эришгани – жонажон Ватанимиз ўз давлат мустақиллигини қўлга киритгани, истиқлол йилларида юртимизда янги давлат ва жамият қуриш йўлида тарихий ишлар амалга оширилиб, Ватанимиз суверен давлат сифатида жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллагани ҳақидаги сўзларига тўхталиб ўтди. Журналистнинг саволларига жавобан Ўзбекистон Республикаси Президенти мамлакатимизда яна бир муҳим Уйғониш жараёни кечаётганини, бугунги кунда Ўзбекистон демократик ўзгаришлар, кенг имкониятлар ва амалий ишлар мамлакатига айланиб бораётганлигини, барча соҳадаги ислоҳотлар, Янги Ўзбекистон жаҳон майдонида кучли салоҳият, муносиб обрў-эътиборга эга бўлган, ҳар томонлама обод ва фаровон мамлакатга айланади деб ғурур билан ишонч билдирганликларини сўзлаб берди.

                  Сўзга бўлим бошлиғи Ф. Ш. Завқиев ҳам чиқиб шахсий таркибнинг маъсулият билан вазифасига фидоий бўлиб, Ватанимиз тинчлиги, осойишталигини сақлаш биз учун энг асосий вазифа ва буюк садоқат эканлигини гапирди.    

Гулшод ЭРГАШЕВА.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan