Президент 28 июль куни янги таҳрирдаги “Судлар тўғрисида”ги қонунни имзолади.

Янги қонунда судьялар мақоми, уларнинг мустақиллиги кафолатлари ва судья лавозимига номзодлар ва сайланган шахсларга қўйилган талаблар халқаро стандартларга мувофиқ ишлаб чиқилган. Ҳужжатда судяларнинг интизомий жавобгарлиги қайта кўриб чиқилган, судяларнинг ваколатларини бекор қилиш асослари ва тартиби аниқлаштирилиб, уларнинг судяларнинг ижтимоий ҳимояси таъминланмоқда.

Туман ёки шаҳар судининг судьяси етиб тайинлаш ёки сайлаш учун юридик касб бўйича энг кам иш стажи 5 йил ўрнига 7 йил, вилоят судьялигига — 7 йил ўрнига 10 йил, Олий суд судьялигига — 10 йил ўрнига 15 йил этиб белгиланмоқда.

Судьяларнинг интизомий жавобгарлиги илгари қонуннинг 73 моддаси билан тартибга солинган бўлса, энди ушбу нормага 4 та моддадан иборат 11-боб бағишланган.

Унга кўра, судья интизомий жавобгарликка қуйидаги ҳолатларда тортилиши мумкин:

– одил судловни амалга оширишда қонунийликни бузганлик учун;

– суд ишини ташкил этишда бепарволиги ёки интизомсизлиги оқибатида йўл қўйган камчиликлари учун;

– судьялик шаъни ва қадр-қимматига боғ туширадиган ҳамда суднинг обрўсини туширадиган ножўя хатти-ҳаракат содир этганлиги учун;

– Судьялар одоби кодекси талабларини бузганлик учун.

Судяларнинг малака ҳайъати судяга қуйидаги интизомий жазолардан бирини қўллаши мумкин:

– огоҳлантириш;

– ҳайфсан;

– ўрача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима;

– малака даражасини бир поғонага пасайтириш;

– ваколатларини муддатидан илгари тугатиш.

Янги қонун билан киритилган 12-боб судянинг ваколатларини тўхтатиб туриш ва тугатиш ҳолатлари ва тартибини назарда тутади.

Судяларни моддий қўллаб-қувватлашга келадиган бўлсак, янги қонун уларга уй-жой олиш ва ижарага олинган турар-жой бинолари учун компенсация олиш имкониятини беради.

Ваколатлари муддати тугаган судьяларнинг ўртача ойлик иш ҳақи уларни янги ваколатлар муддатига қайта сайлаш ёки қайта тайинлаш тўғрисидаги масала ҳал қилинаётган даврда ёхуд бошқа иш берилгунга қадар, лекин кўпи билан уч ойгача сақлаб қолинади.

Судьяларга уларнинг ваколатлари муддати тугаганидан кейин улар судьялик лавозимига сайланишга ёки тайинланишга қадар эгаллаб турган аввалги иши (лавозими) берилади, бундай иш (лавозим) мавжуд бўлмаганда эса аввалгисига тенг бошқа иш (лавозим) берилади.

Самарқанд вилоят судининг судьяси

ЖАҲОНГИР Арсланов

Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон

шаҳар судининг раиси

АБДУСАТТОР Абдураззаков

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan