Такдирда, Равшан (исм-фамилиялар ўзгартирилди) биринчи гуруҳ ногирони. Уйда ўтириб қолса бўлмайди. Шу боис Моҳинур опа ўғлининг қизиқишини ҳисобга олиб, Равшанга қўшни кўчадан телефон устахонаси очиб беради.s
Ўтган йилнинг 11 декабрь куни у устахонасида ишлаб ўтирганида Хусан исмли таниши «Iphone 7» русумли телефон аппаратини кўтариб келади ва уни сотмоқчи эканлигини айтади. Равшан Хусандан уни 400 АҚШ долларига сотиб олади ва таъмирлашни бошлайди. Кун кеч бўлиб қолганлиги сабабли устахона эшигини қулфлаб уйига қайтади.
Эртаси куни эрталаб соат саккиз-у ўттизларда Равшан уйда пайти ўртоги Фаррух унинг ҳузурига келади. «Дуконни жуда барвақт очибсанми» дея сўрайди. Ўртоғининг бу гапидан ҳайрон бўлган Равшан Фаррух билан устахонага боради. Қарасаки, эшик очиқ. Бирор бир шахс ўғирликка кирганмикин, деган хавотирда Р.Мардикулов маҳалла раиси ва профилактика инспекторига қўнғироқ қилади.
Кузатув камералари ўғирлик жиноятини фош этди. Ўша тунда соат икки-ю, қирқ олтидан, икки-ю, эллик тўртлар оралиғида озғиндан келган, йигирма беш – ўттиз ёшлар чамаси, қора нимчали, бошига қорбобонинг шапкасини кийган шахс қўлидаги темир билан эшикни бузиб, ичкарига кирган, стол устида турган «Iphone 7» телефон аппаратини олиб, чиқиб кетгани акс этганди. Воқеа жойига етиб келган ички ишлар бўлими ходимлари ўғирликка тушган шахс Эрали Урозов эканлигини дарҳол аниклашди.
Судда Эрали айбини тўлиқ тан олди. У тунда қорбобонинг шапкасини кийиб, ўлжа ахтарган. Кўчада бирон киши бўлмаганлиги боис, зинапоялардан тепага чиқиб, қўлидаги темир очқич билан устахонанинг АКВА ромларидан ишланган эшигини бузган. Стол устида турган оқ рангли телефон аппаратини олган. Гугурт ёқиб, атрофни кузатган, бошқа қўлга илингулик нарса тополмаган.
Ўғри устахонадан чиқиб, Алишер Навоий кўчаси ёнидан ўтган Нарпай каналига эгнидаги нимчаси ва қорбобонинг бош кийимини ташлаб юборган. Унга телефон ўғирланганлиги ҳолати акс этган видеотасвир кўрсатилганда, ушбу шахс ўзи эканлигини инкор қилолмади.
Судланувчи Э.Урозов жиноят содир этишга мойиллиги кучли шахс эканлиги терговда ва судда аён бўлди. Чунки 1993 йилда Каттақўрғон туманида туғилган, етти мучаси соғ Эрали ўтган йилнинг 14 августида жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди томонидан Жиноят кодекси 25, 169-моддаси 3-қисмининг «а» банди ва 169-моддаси 3-қисмининг «а» банди билан Жиноят кодекси 57, 59, 62-моддалари қўлланилиб, уч йил етти ой йигирма етти кун муддатга озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилинган. Хўдди ўша 2020 йилнинг 17 августида жиноят ишлари бўйича Самарқанд туман суди томонидан Жиноят кодекси 169-моддаси 2-қисмининг «г» банди билан Жиноят кодекси 59-моддаси 8-қисмига биноан тўрт йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.
2021 йилнинг 8 январида жиноят ишлари буйича Каттақўрғон туман судининг ажрими билан жазони ўташдан бўйин товлаган уч йил саккиз ой йигирма уч кун озодликни чеклаш жазоси шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилган.
Суд судланувчи Э.Урозовни хавфли рецидивист ҳисобланиб, жабрланувчининг 4 миллион 177 минг 200 сўмлик уяли телефон аппаратини яширин равишда талон-торож қилганликдаги айби дастлабки тергов органи томонидан Жиноят кодекси 169-моддаси 3-қисмининг «а» банди билан тўғри малакаланган, деган тўхтамга келди. Судланувчига нисбатан жазо тайинлашда ёши, оилавий аҳволи, бир нафар фарзанди борлиги, қилмишидан пушаймонлиги, жабрланувчининг даъвоси йўқлигини енгиллаштирувчи, жазони оғирлаштирувчи томонлардан ғаразли ниятларда, текин бойлик орттириш мақсадида қасддан оғир жиноят содир этганлигини инобатга олди.
Суд судланувчи Э.Урозовни Жиноят кодекси 169-моддаси 3-қисмининг «а» банди билан айбли деб топиб, шу модда билан беш йил муддатга озодликдан маҳрум қилишга ҳукм чиқарди. Муқаддам тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг шу йил 13 январь кунги ҳолатига ўталмаган қисми тайинланган жазо муддатига Жиноят кодекси 60-моддаси тартибида қисман қўшилиб, узил-кесил беш йил бир ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланди.
Жаҳонгир АРСЛАНОВ,
Самарқанд вилоят судининг судьяси
Абдусаттор АБДУРАЗЗАКОВ,
жиноят ишлари бўйича
Каттақўрғон шаҳар судининг