Бугун, 12 май куни СамДУ Жисмоний маданият факультети биносида илк борбиология фанидан миллий сертификатлаш тизими учун тест синовлари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимини жорий этиш тўғрисида» ги 2020 йил 12 октябрдаги 646-сонли қарорига асосан,  2020 йил 1 декабрдан бошлаб бакалавриат таълим йўналишларига мос фанлар мажмуасидаги умумтаълим фанларидан билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимини босқичма-босқич жорий этиш назарда тутилган.

2021/2022 ўқув йили қабулидан бошлаб тегишли умумтаълим фанини (чет тили бундан мустасно) билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги сертификатга эга бўлган абитуриентга сертификатдаги ўзлаштириш фоизига мос равишда олий таълим муассасаси бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовларида ушбу фандан белгиланган максимал баллга нисбатан табақалаштирилган (пропорционал) балл бериш тартиби жорий этилади.

Тест топшириқлари китоби қуйидаги бўлимлардан иборат:

1-бўлим. Биология ҳаёт ҳақидаги фан. Тирикликнинг хилма–хиллиги;

2-бўлим. Тирикликнинг молекула ва ҳужайра даражаси;

3-бўлим. Орган, органлар системаси ва организм;

4-бўлим. Ҳаётнинг тур ва популяция даражаси умумий қонуниятлари;

5-бўлим. Ҳаётнинг экосистема ва биосфера даражаси умумий қонуниятлари;

6-бўлим. Умумбиологик қонуниятлар асосида масала, мисол ва топшириқлар.

Талабгор жавоблар варақасида 6 та бўлим мавжудлигига ўз эътиборини қаратиши шарт, бунда:

1-бўлим. Биология ҳаёт ҳақидаги фан. Тирикликнинг хилма–хиллиги бўйича топшириқлар;

2-бўлим. Тирикликнинг молекула ва ҳужайра даражаси бўйича топшириқлар;

3-бўлим. Орган, органлар системаси ва организм бўйича топшириқлар;

4-бўлим. Ҳаётнинг тур ва популяция даражаси умумий қонуниятлари бўйича топшириқлар;

5-бўлим. Ҳаётнинг экосистема ва биосфера даражаси умумий қонуниятлари бўйича топшириқлар;

6-бўлим. Умумбиологик қонуниятлар асосида масала, мисол ва маълумотлар бўйича топшириқлар.

Тест синовлари учун ажратилган вақт (жавоблар варақасини тўлдириш билан бирга) 120 дақиқани ташкил этади.

Сертификат тест натижаси бўйича энг юқори баллнинг камида                                60 фоизини олган шахсларга 3 йил муддатга берилади.

Давлат тест маркази Самарқанд вилояти бўлими

ахборот хизмати

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan